...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда Қирғизистон раҳбарининг ташрифига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда


11:59, 24.12.2016 Жамият
 2 607

Маълумотларга қараганда, ўзбекистонлик санъаткорлар иштирокида Самарқандда катта концер дастури бўлиб ўтади.

Аввалроқ, 24 декабрь куни Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев расмий ташриф билан Ўзбекистонга келиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Мазкур маълумот Ўзбекистон Республикаси Ташки ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланмаган бўлса-да, Президентнинг ташрифига катта тайёргарлик кўрилмоқда.
 
Алмазбек Атамбаевнинг Ўзбекистонга ташрифи давомидаги асосий тадбирлар, хусусан, Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашув Самарқандда бўлиб ўтиши кутилмоқда. Айни дамда ўзбекистонлик таниқли санъат усталари, хонанда ва созандалар, рақс гуруҳлари Қирғизистон Республикаси Президенти бошчилигидаги делегациянинг ташрифига катта тайёргарлик кўрмоқда.
 
Маълумотларга қараганда, ўзбекистонлик санъаткорлар иштирокида Самарқандда катта концер дастури бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали хабар берди.
 
“Бугун қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқандга Қирғизистон Президенти Атамбаев бошчилигидаги Қирғизистон расмий делегацияси ташриф буюради. Ташриф доирасида эса меҳмонлар учун жонли концерт дастури намойиш этилади”, дейди репитиция жараёнларидан видео жойлаштирган Гулсанам Мамазоитова.
 
Қирғизистон раҳбари жорий йил Тошкентда ўтказилган ШҲТ саммитини инобатга олмаганда 12 йил деганда илк бор Ўзбекистонга ташриф буюрмоқда. Атамбаевнинг ташрифидан Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов қабрини зиёрат қилиш ҳам ўрин олган.
 

Теглар:Ўзбекистон-Қирғизистон Алмазбек Атамбаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар