...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гаровга олинган Ливия самолётининг кейинги тақдири нима бўлди?


10:16, 24.12.2016 Олам
 2 320

Аввалига самолётни портлатиб юборишлари ҳақида пўписа қилган босқинчилар, кейин Ливия собиқ раҳбари Муаммар Каддафининг қамоқдаги ўғлини озод этишлари эвазига ҳеч кимга зиён етказмасликларини маълум қилишди.

23 декабрь куни босқинчилар томонидан Ливия самолёти гаровга олингани ҳақида хабар берган эдик. Номаълум шахслар самолётнинг йўналишини ўзгартириб, уни Мальтага қўндиришди. Аввалига самолётни портлатиб юборишлари ҳақида пўписа қилган босқинчилар, кейин Ливия собиқ раҳбари Муаммар Каддафининг қамоқдаги ўғлини озод этишлари эвазига ҳеч кимга зиён етказмасликларини маълум қилишди.
 
Бир неча соатдан кейин Мальта Бош вазири Жозеф Мускат ўзининг Twitter’даги саҳифаси орқали босқинчилар ҳукуматга таслим бўлиб, улар ҳибсга олингани ҳақида хабар берди. Аввалига самолёт бортида бўлган 111 нафар йўловчи озод этилган эди. Кейин эса экипаж аъзолари ҳам жиноятчилар билан бирга самолётдан чиқиб келишди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар бермоқда.
 
Қўлга олинган босқинчилардан граната ва иккита ўқотар  қурол олиб қўйилган.
 
Самолётдан тушган йўловчиларга эса бошқа самолёт ажратиб берилган ва улар ўз уйларига қайтиб кетишган.
Дурдона Расулова 

Теглар:Ливия Мальта Гаровдаги самолёт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!