...
МЕНЮ
ONLINE TV

Йўловчи ташувчи автобус жарликка қулаб тушди


09:32, 24.12.2016 Олам
 2 640

Рождество арафасида юз берган ЙТҲ 13 кишининг вафот этишига сабаб бўлди. Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.

24 декабрь куни тонгда Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрининг жанубий қисмида йирик йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Жоҳор Барудан Куала-Лумпур шаҳрига кетаётган автобус жарликдан қулаб тушди. Бу ҳақда “The Star” газетаси хабар тарқатди.
 
ЙТҲ оқибатида 13 киши ҳаётдан кўз юмди, 17 нафари тан жароҳати олди. Воқеа жойига қутқарув хизмати вакиллари билан бирга ўт ўчириш хизмати ходимлари ҳам етиб келган.
 
Маълумотларга кўра, ЙТҲ юз берган ҳудудда автомобиль йўли яхши ҳолатда бўлган, об-ҳаво шароити ҳам қулай эди. Айни вақтда автоҳалокат сабаби аниқлаштирилмоқда.
Дурдона Расулова 

Теглар:Малайзия ЙТҲ Куала-Лумпур 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!