...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин ва Эрдўған телефонда нима ҳақида гаплашишди?


09:24, 24.12.2016 Олам
 2 674

Владимир Путин ва Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған телефон орқали мулоқот қилишди.

23 декабрь куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ва Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған телефон орқали мулоқот қилишди. Бу ҳақда Кремль Матбуот хизмати хабар қилмоқда.
 
Суҳбат аввалида Эрдўған Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловнинг ўлимига оид тергов жараёнининг бориши ҳақида маълумот берди.
 
Мулоқот давомида Сурия мавзуси ҳам кўриб чиқилди. Икки томон ҳам Суриядаги операциянинг муваффақиятли якунланганидан мамнун эканлигини билдирди. Сурияда босқинчилик ҳаракатларини тугатиш ва тинчлик ўрнатиш учун шароит яратилгани қайд этилди.
Дурдона Расулова 

Теглар:Россия-Туркия Владимир Путин Ражаб Тойиб Эрдўған 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!