...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда порахўрлик давом этмоқда. Бу сафар автосалон директори қўлга туширилди


12:41, 19.05.2018 Жамият
 6 568

“Ўзавтотеххизмат” МЧЖ автосалонларидан бирининг директори пора олаётган вақтда ушланган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ ходимлари пора эвазига автомобиль таклиф қилган шахсни қўлга олиш бойича операция ўтказди.
 
Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят-қидирув бошқармаси Иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан қўлга киритилган маълумотга кўра, пойтахтлик икки шахс Nexia 3 русумли автомобильни 3 минг АҚШ доллари устама ҳақи эвазига қисқа муддатда етказиб беришни таклиф қилгани маълум бўлган. Улардан бири бевосита шу соҳага алоқадор шахс эканлиги аниқланган.
 
Олиб борилган тезкор тадбир натижасида талаб қилинган суммани олаётган вақтда ижтимоий фондлардан бирининг ишчиси, 63 ёшли Аброр.Г (исм ўзгартирилган), ҳамда унинг шериги – “Ўзавтотеххизмат” МЧЖ автосалонларидан бирининг директори Муҳаммадали.У (исм ўзгартирилган) қўлга олинди.
 
Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 168 модда 2-қисми (“фирибгарлик”) ва 211 модда 2-қисми (“пора бериш”) бўйича жиноят иши қўзғатилди.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ДХХ ва прокуратура миллонлаб маблағни ўзлаштирган мансабдорни қўлга олган эди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Порахўрлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар