...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Тожибоев иши”. Ўзбекистонда порахўрликка қарши кампания бошланди...ми?!


16:43, 05.04.2018 Жамият
 7 145

Йиғилишда “Тожибоев иши” кескин қораланган. Сўзга чиққанларнинг барчаси унинг қилмишини кечириб бўлмаслигини таъкидлаган.

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигида пора билан қўлга олинган фарғоналик инспекторнинг қилмиши муҳокама қилинди.
 
Агентлик Ахборот хизмати хабарига кўра, шу йилнинг февраль ойида Фарғона вилояти бошқармасининг етакчи инспектори С.Тожибоев бошқа инспектор томонидан расмийлаштирилган маъмурий баённомани судга чиқармаслик ва жарима майдонида сақланаётган автотранспорт воситасини олиб чиқиб бериш эвазига автоулов эгасидан 240 минг сўм ва 50 АҚШ доллари талаб қилиб, пора олаётган чоғида ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари вакиллари томонидан қўлга олинган.
 
Бугунги кунда С.Тожибоев билан меҳнат шартномаси бекор қилинган,  унга нисбатан суриштурув-тергов ишлари олиб борилмоқда.


 
Йиғилишда “Тожибоев иши” кескин қораланган. Сўзга чиққанларнинг барчаси унинг Ўзбекистон қонунчилиги ва касб одоби қоидаларига буткул хилоф бўлган бу қилмишини кечириб бўлмаслигини таъкидлаган.
 
Тадбирда ҳар бир ҳудудий бошқарма раҳбариятига ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда ҳудудий бошқарманинг барча ходимлари билан доимий равишда профилактика ишларини олиб бориш, айниқса инспекторларнинг кунлик иш фаолияти устидан назоратни кучайтириш,  келгусида бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш чораларини кўриш юзасидан аниқ топшириқлар берилган.
Фирдавс БЕК

Теглар:порахўрлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар