...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алексей Улюкаевга 8 йил қамоқ жазоси берилди


16:38, 15.12.2017 Олам
 4 109

Суд якуний ҳукмни ўқиди ва Улюкаевга 8 йиллик қамоқ жазоси ва 130 миллион рубллик жарима белгилади.

Аввалроқ, Москвада Алексей Улюкаев устидан бўлаётган суд жараёнининг охирги куни экани тўғрисида ва прокурор унга нисбатан 10 йиллик қамоқ жазосини белгилашни сўрагани тўғрисида хабар берган эдик.
 
Ушбу суд иши ниҳоясига етди. Суд якуний ҳукмни ўқиди ва Улюкаевга 8 йиллик қамоқ жазоси ва 130 миллион рубллик жарима белгилади. Улюкаев ҳибсга олинган бўлиб, ҳукмни ўша ерда охиригача эшитган.
 
Улюкаевнинг ҳимояси бу ҳукм устидан норозилик билдиришини маълум қилган. Суд Улюкаевга ҳукм чиқаришда унга берилган ижобий тавсифномани, вояга етмаган фарзандлари ва кекса ота-онаси борлигини, шунингдек, сурункали касал эканлигини инобатга олиб, белгиланган жазони юмшатган. Улюкаев Россиянинг янги тарихида, порахўрлик учун судланган биринчи федерал вазир бўлди. 
Обил Сафаров

Теглар:Алексей Улюкаев Роснефть Россия Порахўрлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!