2017 йилнинг уч чораги мобайнида жами 8,7 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги пул жўнатмалари юборилган.
Бу пулнинг 171 миллион доллари Россия фуқаролари, 570 миллион АҚШ долари Тожикистон фуқаролари томонидан жўнатилган. Ҳар бир пул жўнатмасининг ўртача миқдори 102 АҚШ долларини ташкил қилган. Айни вақтда Тожикистондан Россияга жўнатма қилинган пуллар миқдори 107 миллион АҚШ долларини ташкил этган. Бу кўрсаткич 2016 йилда 113 миллион АҚШ долларидан иборат бўлган.
Россиядан Тожикистонга жўнатилган пул маблағларининг 71,6% Россия рублида, 28,2 % АҚШ долларида, 0,2 % евроларда жўнатма қилинган. Россиядан МДҲ давлатларига қилинаётган пул жўнатмаларининг ҳажми ҳам ошган. 2017 йилнинг уч чораги мобайнида жами 8,7 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги пул жўнатмалари жўнатилган.
Бу кўрсаткич 2016 йилнинг худди шу вақтида 7,4 миллиард АҚШ долларини ташкил этган. Россиядан Ўзбекистонга 2017 йилнинг учинчи чораги натижаларига кўра 2 миллиард 663 миллион, Қирғизистонга 1 миллиард 576 миллион АҚШ доллари ҳажмидаги пул маблағлари жўнатма қилинган.
“News.tj” нашри интернет нашри хабарига кўра, 2016 йил якунида Тожикистонга Россиядан жўнатилган пулларнинг ҳажми 1 миллиард 929 миллион АҚШ долларини ташкил қилган. Бу 2015 йилдаги кўрсаткичдан 651 миллион АҚШ долларига кўпдир.