...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент инсулин ишлаб чиқариш билан танишиб, топшириқ берди


12:37, 19.05.2018 Жамият
 2 764

Масалан, ҳозирги пайтда бир флакон инсулиннинг бозор нархи 36 минг сўм бўлса, мазкур корхона бу дорини 20 минг сўмдан етказиб бериши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифи давом этмоқда.
 
Президент фармацевтика тармоғини ривожлантириш, импорт қилинаётган дори воситаларини маҳаллийлаштириш бўйича бир неча бор видеоселектор йиғилишлари ўтказди. Уларда берилган топшириқлар бўйича жойларда фармацевтика корхоналари ишга туширилмоқда.
 
Шавкат Мирзиёев Андижон тумани Хортум қишлоғида янги ташкил этилган “Zamin Bio Health” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди. Мазкур завод йилига 10 миллион флакон инсулин ишлаб чиқариш қувватига эга.
 
Қандли диабет касаллигини даволашда қўлланиладиган бу дори воситаси юртимизга четдан келтирилади. Заводнинг ишга туширилиши билан ушбу дори воситаси импорти ҳажми камаяди, валюта тежалади. Энг муҳими, мазкур дорининг нархи пасаяди.
 
Масалан, ҳозирги пайтда бир флакон инсулиннинг бозор нархи 36 минг сўм бўлса, мазкур корхона бу дорини 20 минг сўмдан етказиб бериши мумкин.
 
“Бу жуда долзарб ижтимоий аҳамиятга эга масала. Инсулинга эҳтиёжи бор бемор дори тополмаса, ҳаёти хавф остида қолади, ҳеч қачон рози бўлмайди
 
Бундай дориларнинг нархини пасайтириш, ҳамма жойга вақтида етказиб туриш керак. Одамлар шуни сезсин”, деди Шавкат Мирзиёев.
 
Президент маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бозорга кириб, рақобатбардош бўлгунча уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, дори субстанцияларини рўйхатдан ўтказишда кўмаклашиш бўйича топшириқлар берди.













Теглар:Инсулин Шавкат Мирзиёев Андижонда 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар