Энг муҳими, тумандаги 200 нафардан ортиқ қишлоқ хотин-қизлари доимий иш ўрнига эга бўлди.
“Milana teхtilе” масъулияти чекланган жамияти томонидан 7 миллиард сўм ўз маблағи ва “Алоқабанк” вилоят филиалидан олинган 2 миллиард сўм кредит эвазига уч қаватли бино реконструкция қилиниб, Туркия ва Хитойдан замонавий тикув дастгоҳлари келтириб ўрнатилди.
Бугунги кунда корхонада аёллар ва болалар учун 20 турдан ортиқ трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулотларнинг асосий қисми хорижга экспорт қилиниши кўзда тутилган.
Энг муҳими, тумандаги 200 нафардан ортиқ қишлоқ хотин-қизлари доимий иш ўрнига эга бўлди.
Президент Мирзиёев корхона фаолияти билан танишди, ишчи-ходимлар билан мулоқот қилди.
“Сизларнинг кўзларингизни кўриб, жуда хурсанд бўлдим. Қиз боланинг кулгуси, ҳаётдан розилиги – оиланинг бахти”, деди Шавкат Мирзиёев.