...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун футбол! Ўзбекистон терма жамоаси Теҳронда Эронга қарши ўйнайди


11:38, 19.05.2018 Спорт
 2 722

Ўйин Тошкент вақти билан “Озодий” стадионида 21:15 да бошланади.

Бугун, 19 май куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Теҳрондаги “Озодий” стадионида Эрон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.
 
ЖЧ-2018 иштирокчиси ҳисобланган форсларга қарши учрашув Тошкент вақти билан соат 21:15 да бошланади. Ўйин “Sport” телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилиши режалаштирилган.
 
Эслатиб ўтамиз, Карлос Кейруш жамоасига қарши кечадиган ўйинда терма жамоа легионерлар хизматидан фойдаланмайди. Теҳронга фақат миллий чемпионатимизда тўп сураётган футболчилар олиб кетилган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон Эрон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!