...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев: “Бир йилдан кейин сарфлаган пулимиз икки баробар бўлиб қайтади”


11:34, 19.05.2018 Жамият
 3 449

“Хонадонларга маблағ киритсак, зарур ускуналар бериб, ақл билан ишлашни ўргатсак, одамлар ўзини ўзи боқади”, дейди давлат раҳбари.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 19 май куни Андижон вилоятига ташриф буюрди.
 
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти мисолида “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури концепцияси билан танишди. Давлат раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган ушбу концепция меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини тадбиркорлик, ҳунармандлик, фермерлик, касаначиликка ўргатиш орқали уларга даромад манбаи яратиб беришга қаратилган.
 
“Андижонда аҳоли зич жойлашган. Бир-иккита завод бир фоиз аҳолиниям иш билан таъминлай олмайди. Бу ерда одамларни фақат тадбиркорлик, ҳунармандлик орқали боқиш мумкин. Хонадонларга маблағ киритсак, зарур ускуналар бериб, ақл билан ишлашни ўргатсак, одамлар ўзини ўзи боқади. Уйига буюм олади, боласига китоб олиб беради, солиққа, электрга пул тўлайди, бюджетга маблағ тушади. Бир йилдан кейин сарфлаган пулимиз икки баробар бўлиб қайтади. Иқтисодий механизм мана шундай бўлиши керак”, дейди Президент.
 
Давлат раҳбари тадбиркор ва ҳунармандлар етказиб берадиган маҳсулотлар сиғимини аниқлаш, одамлар сотиб оладиган товарлар ишлаб чиқариш, хусусан, паррандачилик ва балиқчиликни ривожлантириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди. 













Теглар:Шавкат Мирзиёев Андижонда 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар