Президент билан бўладиган бундай кутилмаган учрашувлар, унинг самимиятини акс эттирган лавҳалар одатда жуда кам тарқалади.
Давлат раҳбарининг АҚШга илк ташрифи муваффақиятли кечди. Жараёнларни кузатган журналистлар Президентнинг илиқ табассуми, самимий мулоқотидан Трамп билан тез тил топишганини сезиш қийин эмасди, деган фикрдалар.
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 май куни Жаҳон банки штаб-квартирасига банк президенти Жим Ён Ким билан учрашувга кириб келар экан, уни бир гуруҳ ўзбеклар қарсаклар билан кутиб олди. Президент уларнинг ҳар бири билан қўл бериб кўришди, самимий мулоқот қилди ва йиғилишга кириб кетди.
Бу воқеага гувоҳлик қилган “Америка овози” телерадиоси журналист Одил Рўзалиев бу ҳақда шарҳ тайёрлаган.
Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки президенти Жим Ён Ким билан учрашувдан чиқишида ҳам яна ўзбеклар ва уларнинг олқишларига дуч келди. “Америка овози” телерадиоси журналисти Одил Рўзалиев Президентга саволга билан мурожаат қилади. Шавкат Мирзиёев эса “Саволни қўйинг, келинг, суратга тушайлик”, деб ўзи фотографни чақиртиради, суратга олишини айтади. Шундай сўнг Президент “Мен ҳар бирингизга (суратни) юбораман, сизларни Ўзбекистонда кутаман”, дейди.
Президент билан бўладиган бундай кутилмаган учрашувлар, унинг самимиятини акс эттирган лавҳалар одатда жуда кам тарқалади. Протокол асосидаги учрашувлардан эса унинг туйғуларини ҳис қилиш қийин. Ушбу видеода эса Мирзиёевнинг нақадар оддий, самимий ва камтарлиги сезилиб турибди. Атрофида шунча одам бўла туриб, фотографни ўзи чақириши, суратга тушиш таклифини бериши ҳам мамлакат раҳбарининг ўз халқига ҳурмати ифодасидек.