Фуқаро 19 дона “Pikka pungens” арчалари ўғирлаб кетилганлиги ҳақида ИИВ ходимларига етказган.
Маълум қилинишича, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида 2018 йилнинг 3 апрель куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида яшовчи Д.А. ИИБга мурожаат қилади.
Д.А. шу йилнинг 29 март санасига ўтар кечаси номаълум шахслар фермер хўжалигига девор ошиш йўли билан кириб, умумий қиймати 39 млн, 900 минг сўмлик 19 дона “Pikka pungens” навли арчалар ўғирлаб кетилганлигини айтади.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қибрай туманида яшовчилар Ж.Н., М.З. ва М.С.лар содир этганлиги аниқланган.