Бунинг учун Давлат бюджети ва Пенсия жамғармаси лойиҳаларидан қарийб 2 триллион сўм қўшимча маблағ ажратиш режалаштирилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Молия вазири Ж.Қўчқоров Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисидаги маърузасида бу ҳақида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, 2018 йилда таълим харажатларига 19,5 триллион сўм ажратиш мўлжалланган. Бу 2017 йилдагидан 22,9 фоизга кўп.
Жумладан, келгуси йилда 434 та мактабгача таълим муассасасини қуриш-таъмирлаш ва жиҳозлаш, 11-синф ўқувчиларига мўлжалланган ўқув ишлаб чиқариш мажмуаларидаги 489 та устахонани зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш кўзда тутилмоқда.
Келаётган йилда Давлат бюджетидан ижтимоий соҳа учун 34,7 миллион сўм ажратилиши кўзда тутилган. Бюджетнинг жами харажатлари 62,2 триллион сўмни ташкил этади.