...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда ёшлар учун махсус медаль “Келажак бунёдкори” таъсис этилди


11:14, 21.12.2017 Жамият
 2 551

Ушбу соврин 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган фуқароларга топширилади.

Аввалроқ хабар бериб ўтганимиздек, кеча, 20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлиси очилган эди.
 
Мазкур ялпи мажлисда сенаторлар “Келажак бунёдкори” медалини таъсис этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини маъқуллашди.
 
Ялпи мажлисда қонун билан “Келажак бунёдкори” медалининг тавсифи ва “Келажак бунёдкори” медали тўғрисидаги Низом тасдиқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
“Ушбу Низом “Келажак бунёдкори” медали билан халқ манфаатлари йўлида садоқат билан хизмат қилаётган, юксак ватанпарварлик, фидойилик ва меҳнатсеварлик фазилатларини намоён этиб келаётган, Ватанимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва шон-шуҳратини юксалтиришга муносиб ҳисса кўшаётган, жамиятимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаоллиги ва ташаббускорлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган, ўқишда ва меҳнат фаолиятида катта ютуқларга эришган 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мукофотланиши тартибини белгилаб беради”, - дейилади ЎзА хабарида.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Келажак бунёдкори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар