...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда органлар трансплантациясига рухсат берилди, фақат чекловлар бор...


10:56, 25.10.2017 Жамият
 3 632

Буйрак ва жигар бўлагини трансплантация қилиш тўғрисида Вақтинчалик Низом қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23 октябрдаги “Яқин қариндошлар орасида буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига асосан беморларни юқори технологияли ихтисослашган тиббий ёрдам билан таъминлаш мақсадида яқин қариндошлик трансплантацияси ташкил этилди.
 
Ушбу ҳужжатнинг Вақтинчалик Низом билан тасдиқланишига сабаб эса ушбу ҳужжатнинг амал қилиш муддати қарорда аниқ кўрсатилганлигида. Мазкур вақтинчалик Низом “Инсон органлари, тўқималари ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг кучга киргунига қадар бўлган даврда амал қилади.
 
Ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига топширилди.
 
Вақтинчалик низомда “Тирик донор” ва “реципиент” атамалари киритилган бўлиб, 18 ёшга тўлмаган, озодликдан маҳрум қилинган, 1- ва 2-гуруҳ ногиронлари, ҳомиладор аёллар, наркомания, сурункали алкоголизм ва токсикоманиядан азоб чекаётган шахслардан трансплантация қилиш учун донор сифатида фойдаланишга йўл қўйилмаслиги айтилган.
 
Трансплнатацияни амалга ошириш фақат учта давлат ташкилотида амалга оширилиши белгиланган (чегараланган). 
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Трансплантация Органларни кўчириш Вақтинчалик низом 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар