...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда жигар трансплантациясидан илк бемор шифо топиб, уйига қайтди


14:12, 26.03.2018 Жамият
 4 244

Бундай юқори технологик операциялар Америка, Россия, Германия, Норвегия, Швейцария ва Ҳиндистон каби тиббиёти ривожланган давлатлардагина бажарилади, холос.

Ўзбекистон тиббиёти тарихида илк бор жигар трансплантацияси амалиёти ўтказилган бемор паркентлик 26 ёшли Убайдулла Дадахўжаев бугун шифо топиб уйига қайтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Мутахассислар таъкидлашича, жигарнинг терминал босқичдаги сурункали диффуз касалликлари, ўткир жигар етишмовчилиги, резекция қилинмайдиган манбали жигар касалликлари каби ҳолатларда фақатгина шу аъзо трансплантацияси бемор ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.
 
Бундай юқори технологик операциялар Америка, Россия, Германия, Норвегия, Швейцария ва Ҳиндистон каби тиббиёти ривожланган давлатлардагина бажарилади, холос. Энди Ўзбекистон ҳам ушбу рўйхатдан ўрин олди.
 
“Трансплантология амалиётини бажаришга тиббиёт муассасамизда катта тайёргарлик кўрилди.  Марказимизнинг техник имкониятлари яхшиланди, мутахассисларимиз АҚШ, Франция, Жанубий Корея, Туркия, Швейцария ва Россия Федерацияси каби давлатларда малака ошириб қайтди. Беморга унинг акаси 30 ёшли Ҳаёт Дадахўжаев донорлик қилди. Ва ниҳоят 15 соат давом этган операцияни муваффақиятли якунлашга эришдик. Ҳозир беморнинг ҳам донорнинг ҳам аҳволи яхши. Бемор тавсияларимизга тўла амал қилса, у тезда бутунлай соғайиб кетади”, дейди академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг портал гипертензия ва панкреатодуоденал соҳа хирургияси бўлими бош илмий ходими, тиббиёт фанлари доктори, профессор Андрей Девятов.

Теглар:жигар трансплантацияси Соғлиқ сақлаш вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар