...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон тиббиётида илк бор ҳавони 99,9 фоизгача стериллаш тизими йўлга қўйилди


22:10, 05.09.2017 Жамият
 2 219

Ўзбекистонда одам аъзолари трансплантациясига оид қонун кучга кирса, хирургия маркази жигар, буйрак, ўпка ва юрак трансплантациясини ўтказишга тайёр.

Ўзбекистон тиббиёт муассасаларида биринчи марта ҳавони 99,9 фоизгача стериль ҳолатга келтириш тизими татбиқ этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ахборот хизмати “Qalampir.uz” таҳририятига маълум қилди.
 
Маълумотларга кўра, Академик В.Воҳидов номидаги Республика иxтисослаштирилган xирургия марказининг операцион мажмуалари ҳавони 99,9 фоизгача стериль ҳолатга келтириш тизими билан таъминланди.
 
Алоҳида таъкидлаш жоизки, бундай тизим Ўзбекистон тиббиётида биринчи марта қўлланилмоқда.
 
Тиббиётга ёши, жинси, касби-коридан қатъи назар аҳолининг барча қатлами мурожаат этади. Бу катта масъулият ва жавобгарлик. Шу боис, Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт соҳасини ривожлантиришга доимий эътибор қаратиб келмоқда.
 
Жорий йилнинг 20 июнь санасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017–2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борадаги вазифаларни бажаришда муҳим асос бўлмоқда.
 
Қарорга мувофиқ Республика иxтисослаштирилган xирургия марказининг барча операцион мажмуалари Европа стандартлари талаблари асосида қайтадан реконструкция қилинди. Бу учун давлат бюджетидан 12 миллиард сўм маблағ ажратилди.
 
“Хирургия марказимиз Франция ва Италияда ишлаб чиқарилган вентилация ва кондиционерлаш каби жараёнларни дунё стандартлари талаблари даражасида бошқарувчи техникалар ҳамда мураккаб операцияларни ўтказиш учун зарур бўлган ускуналар билан жиҳозланди”, дейди Республика иxтисослаштирилган xирургия маркази директори ўринбосари Миржамол Зуфаров.
 
Бугунги кунда юрак ва қон томирларида сунъий қон айланиш шароитида бажариладиган очиқ операциялар, шунингдек, янги туғилган чақалоқларда туғма нуқсонларни даволашга тааллуқли ўта мураккаб операцияларда ҳавонинг 99,9 фоизгача стериль ҳолатда бўлиши муҳим аҳамиятга эга.
 
Марказ ходимларининг маълум қилишича, келажакда одам аъзолари трансплантациясига оид қонун кучга кирса, марказ жигар, буйрак, ўпка ва юрак трансплантациясини ўтказишга тайёр. 
Улуғ БЕК 

Теглар:Ҳавонининг стериль ҳолати Республика иxтисослаштирилган xирургия маркази одам аъзолари трансплантацияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар