...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда ўлим ҳолати ўтган йиллардан кўпайгани маълум бўлди


16:31, 29.02.2016 Жамият
 8 460

Давлат статистика қўмитаси ўлим сабабларини ҳисоблаб чиқди.

Охирги йилларда Ўзбекистонда ўлим ҳолати бироз ўсди, яъни 2011 йилдаги 143.253 ҳолатдан 2014 йилда 149.761 ҳолатгача кўпайди. Бу ҳақда “Uzbekistan Today” ахборот агентлиги хабар беради.

Ўзбекистонликларнинг кўпчилиги қон айланиш тизими касалликлари туфайли вафот этишар экан. Ўртача ҳисобда ҳар йили мамлакатда ушбу касаллик туфайли тахминан 90 минг киши ҳаётдан кўз юмади.

Ўлим сабаблари жиҳатидан иккинчи ўринда ўсма касалликлар, бошқача айтганда, саратон туради. У туфайли ҳар йили 10 мингдан 12,3 минггача одам вафот этади. Ўлимнинг етакчи сабаблари ичида бахтсиз ҳодисалар, заҳарланиш ва жароҳатланиш учинчи ўринни эгаллайди.

Ҳар йили нафас олиш ва овқат ҳазм қилиш органлари касалликлари оқибати ҳам ҳаёт ниҳоясига олиб келади.

Эндокрин тизим касалликлари, тартибсиз овқатланиш, моддалар алмашинуви бузилиши каби кўплаб касалликлар натижаси ўлимга олиб келади. Юқумли ва паразитар касалликлар қарийб уч минг кишини ҳаётдан олиб кетади.

Таносил аъзолари ва асаб тизими касалликлари натижасида тахминан 2,5 минг киши вафот этади. Руҳий зўриқиш, таянч-ҳаракат тизими касалликлари ва бириктирувчи тўқималар, шунингдек, қон ва қон ҳосил қилувчи органлар касалликларида ўлим ҳақидаги далиллар камроқ. Бу касалликлар сабабли тахминан 500 киши вафот этган.
Умида Якубова

Теглар:Ўзбекистон ўлим ҳолати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

zebo
23:34 21.04.2016

omadinglarni bersin,malumotlar bizani qoniqtirmoqda


zebo
23:34 21.04.2016

omadinglarni bersin,malumotlar bizani qoniqtirmoqda


SHOXRUX
10:46 20.04.2016

sayitila juda yoqdi.ishlarilaga omad charchamayla



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар