...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда оғирлиги 3 килограмм бўлган лимон етиштирилди


10:17, 08.02.2017 Жамият
 3 393

Бундай навдаги лимонни етиштиришда “ўзхитан” препарати қўл келган.

Ўзбекистонда лимон етиштиришни илк бора йўлга қўйган Зайниддин Фахриддиновнинг невараси Муҳаммадазиз Фахриддинов ота касбини давом эттириб, бу соҳада отаси ва бобосининг орзусини рўёбга чиқарди. Унинг иссиқхонасида оғирлиги 3 кг келадиган лимон етиштирилди. Бундай лимонларнинг ҳажми косадек бўлиб, шакли ва рангги бир хилда.
 
Муҳаммадазиз Фахриддиновнинг айтишича, бундай навдаги лимонни етиштиришда “ўзхитан” препарати қўл келган.
 
“Яшил қаламчалардан кўчат тайёрлашда унга шу модда билан ишлов берилди. Кўчатда ташқи таъсирларга, турли касалликларга қарши иммунитет пайдо бўлди. Илдиз чиқиши учун авваллари 60 кун талаб этилган бўлса, энди у тенг бараварга қисқарди. Мазкур кўчатлар икки йил иссиқхона шароитида етилгач, очиқ майдонда экилди. Уч йил эҳтиётлаб парвариш қилинса, кўчатнинг қуввати ошгани сайин унинг ташқи таъсирга чидамлилиги ошиб боради. Айни вақтда мазкур кўчатлар 10 даражагача бўлган совуққа дош бермоқда”, дейди Муҳаммадазиз Фахриддинов.
Дурдона Расулова

Теглар:Лимон Иссиқхона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

мурат
15:22 08.02.2017

эй койил зур булибдику а ? энди куча-куйда хам лимон пишаверарканда бемалол узиб еб завкланиб юрарканмизда олиларимиз бор булишсин банан ни хам йулга куйса карабсизки тропик давлатда ана туристлар мана туристлар )))



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар