Миллий авиакомпания жорий йил 5 апрелдан Покистоннинг Лаҳор шаҳрига мунтазам рейсларни амалга оширишни бошлайди.
Миллий авиакомпания жорий йил 5 апрелдан Покистоннинг Лаҳор шаҳрига мунтазам рейсларни амалга оширишни бошлайди. Бу ҳақда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Лаҳорга парвоз қилувчи самолётларнинг учиш тартиби қуйидагича:
HY 463 рейси бўйича Тошкент-Лаҳор: ҳафтанинг чоршанба кунлари Тошкентдан 10:30 да парвоз қилиб, Лаҳорга 12:50 да етиб боради;
HY 464 рейси бўйича Лаҳор-Тошкент: ҳафтанинг чоршанба кунлари Лаҳордан 23:55 да парвоз қилиб, Тошкентга пайшанба куни 02:25 да етиб келади;
HY 461 рейси бўйича Тошкент-Лаҳор: ҳафтанинг пайшанба кунлари Тошкентдан 22:40 да парвоз қилиб, Лаҳорга жума куни 01:00 да етиб боради;
HY 462 рейси бўйича Лаҳор-Тошкент: ҳафтанинг жума кунлари Лаҳордан 10:15 да парвоз қилиб, Тошкентга 12:45 да етиб келади.
Изоҳ учун, жадвалда келтирилган вақтлар парвоз пунктига мос маҳаллий вақт билан кўрсатилган.