...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путиннинг вориси ким ва Россия қачон таназзулга юз тутади?


19:42, 28.08.2018 Олам
 16 310

Интервьюда Россиянинг келажак 50 йилда қай ҳолда бўлиши ҳам эътибордан четда қолмаган.

Россиялик ёзувчи Эдуард Лимонов журналист Юрий Дудга берган интервьюсида Россия келажаги ҳақида фикр билдирди. Дастур YouTube’даги “вДудь” каналида бугун, 28 август куни эълон қилинди.
 
Ёзувчининг сўзларига кўра, Россия президенти Владимир Путиннинг аниқ вориси йўқ.
 
“Катта эҳтимол билан энг кам қаршилик бўлган йўл танланади: яъни содиқ ва синалган Дмитрий Медведев, ёки Федерациялар Кенгаши раиси Валентина Матвиенко”, деган Лимонов.
 
Интерьвю сўнггида Лимонов, “50 йилдан кейин Россияга нима бўлади?”, деган саволга жавоб берди. У “жуда оғир” ва “кўп қонни” башорат қилган.
 
Июнь ойида Россиянинг “Биринчи канал”и “Познер” дастурини Лимонов билаан суҳбат бўлгани учун эфирдан олиб ташлагани маълум бўлганди.
 
Апрель ойида Лимонов Россиянинг таназзулга юз тутишининг асосий шартини айтганди.
 
“Россия қуламайди, негаки рус халқи Европадаги энг йирик халқ. Бизда мамлакатнинг Европа қитъасидаги қисмида 118 миллион одам яшайди. Қаерга йўқоламиз? Фақатгина бизни ўта шафқатсиз геноцидга дучор қилишса, ўшанда йўқ бўлишимиз мумкин”, деган Лимонов.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Россия Владимир Путин Эдуард Лимонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!