Вазир Эронга қарши санкциялар яқин вақтларда бекор қилинмаслигини таъкидлаган.
Вазирнинг сўзларига кўра, расмий Теҳрон стратегик муҳим аҳамиятга эга бўлган кўрфазни ёпиб қўйиш ҳуқуқига эга эмас. Кўрфазнинг шимолий қисми Эрон назоратида, жанубий қисми БАА ва Уммон назоратида.
“Агар Эрон кўрфазни блоклаб қўйса, БМТ Хавфсизлик Кенгаши ҳарбий ҳаракат бошлашга рухсат беради”, деган Муҳанна.
Шунингдек, Саудия вазири Эронга қарши санкциялар яқин вақтларда бекор қилинмаслигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Эрон АҚШ санкцияларни бекор қилмаса кўрфазни нефт транспартировкаси учун беркитиб қўйиш билан таҳдид қилганди.