...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашда идеал лойиҳа ишга тушади


09:26, 21.04.2018 Жамият
 8 269

Лойиҳани тарғиб қилиш орқали жамиятда коррупцияга тоқат қила олмаслик маданиятини ривожлантириш.

Жорий йилнинг 19 апрель куни Адлия вазирлиги ва БМТ Тараққиёт дастури ўртасида “Ўзбекистондаги самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши кураш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишув имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.
 
Лойиҳа коррупцияга қарши кураш бўйича йирик комплекс чора-тадбир ҳисобланиб, деярли барча соҳаларни қамраб олган. У уч йилга мўлжалланиб, 8 млн АҚШ доллари бюджетга эга.
 
Лойиҳа Адлия вазирлиги, Бош прокуратура томонидан мамлакатимиз вазирлик ва идоралари ҳамда БМТТД билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. У ҳамкорликнинг қуйидаги йўналишларини ўз ичига олган:
  • коррупцияга қарши кураш бўйича миллий қонунчиликни ҳар томонлама таҳлил қилиш, уни такомиллаштириш ва халқаро экспертлар иштирокида коррупцияга қарши кураш соҳасидаги халқаро шартномалар доирасида халқаро стандартлар, давлат мажбуриятларига мослаштириш;
  • коррупцияга қарши кураш соҳасидаги билим ва кўникмаларни янада такомиллаштиришга қаратилган давлат хизматчиларини тайёрлашнинг инновацион методикаларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш, хорижий мамлакатларнинг ушбу соҳадаги илғор тажрибасини ўрганиш ва орттирилган билимларни Ўзбекистондаги ташкилотлар фаолиятига жорий қилиш;
  • энг сўнгги ускуналар, дастурий таъминот билан таъминлаш орқали коррупцияга қарши курашиш бўйича тадбирларни ўтказиш мақсадида Ўзбекистон ташкилотларига техник кўмак кўрсатиш;
  • коррупцияга қарши кураш йўлидаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида янги технологиялардан фойдаланган ҳолда билим ва кўникмаларни тарқатиш ва тарғиб қилиш орқали жамиятда коррупцияга тоқат қила олмаслик маданиятини ривожлантириш.
 
Ҳукумат, фуқаролик жамияти ва хусусий сектор ўртасида фаол ҳамкорликни ривожлантириш, жамиятда коррупцияга тоқат қила олмасликни ривожлантиришга қаратилган ягона медиа-стратегия ва ахборот кампанияларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
 
Ўзбекистоннинг коррупцияга қарши кураш бўйича халқаро институтлар билан ҳамкорлигини ривожлантириш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, бу эса ўз навбатида коррупцияга қарши кураш бўйича давлатимиз олдида турган муаммоли масалаларни ҳал этишга хизмат қилади.
Икром Раҳмон

Теглар:коррупция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар