...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунёга машҳур банклардан бири катта хатога қўл урди


09:02, 21.04.2018 Олам
 4 417

Лекин банк бундан ҳеч қандай молиявий зарар кўрмаган.

Германиянинг дунёга машҳур Deutsche Bank’и нотўғри манзилга пул юборганлиги билан омма эътиборига тушди. Банк ходимлари оз эмас, нақд 35 миллиард доллар маблағни бошқа ҳисоб рақамига ўтказиб юборишди. 
 
Яхшиямки хато ўз вақтида аниқланиб, тезкор чора кўрилиши натижасида, банк ҳеч қандай молиявий зарар кўрмади.
 
Аммо матбуотда бу хабарларнинг пайдо бўлиши банк обрўсига путур етказди. Шу боис банк фавқулодда йиғилиш ўтказиб, назоратни янада кучайтиришга қарор қилди.
 
“Пул ўтказиш операцияси Deutsche Bankнинг фақат ўзига тегишли  Eurex тизими орқали амалга оширилган.  Хато сониялар ичида аниқланиб, тўғриланди. Шу билан бирга унинг сабабларини ўргандик. Ҳеч қандай хоинлик йўқ. Фақат шошқалоқлик ёки бўлмаса эътиборсиз туфайли катта сумма бошқа манзилга юборилган”, дейди банк эксперти Чарли Оливер.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Deutsche Bank 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!