...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда интернет-сайтларга давлат грантлари берилади


10:20, 12.01.2018 Жамият
 2 755

Нодавлат оммавий ахборот воситаларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича давлат фонди ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 22 декабрь куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида ОАВларга эътиборни кучайтириш, айниқса, нодавлат ОАВлар фаолиятига кенг йўл очиб бериш масаласига тўхталган эди.
 
Президентнинг айтганлари “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури лойиҳасида ҳам ўзининг амалий ифодасини топди.
 
Унга кўра, нодавлат оммавий ахборот воситаларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича давлат фонди ташкил этилади.
 
Муҳокамага қўйилган лойиҳаларда баён этилишича,  мустақил, профессионал ва ижтимоий масъулиятли журналистикани шакллантириш учун зарурий шарт-шароитлар, хусусан, янги ахборот ва таҳлилий интернет-сайтларга грантлар беришга эътибор қаратиш масалалари назарда тутилмоқда. 

Теглар:Давлат дастури Интернет-журналистика 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар