Жазони ўташ муассасаларида ижобий тавсиф олган 956 шахсни жазони ўташ колонияларидан озод қилиш тўғрисида фармон имзоланди
Ана шу қувончли кун арафасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 минг 700 нафар судланганларни авф этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Мамлакат тарихида биринчи бор Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2 минг 700 нафар судланганларни авф этиш, жумладан, турли ҳолатларда жиноят содир этган, қилган ишидан қаттиқ пушаймон бўлган ва тўғри йўлга кирган, турар-жойи ҳамда жазони ўташ муассасаларида ижобий тавсиф олган 956 шахсни жазони ўташ колонияларидан озод қилиш тўғрисида фармон имзоланди.
Авф этиш тўғрисидаги ҳужжатга мувофиқ, судланганлар тез орада оиласи бағрига ва мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айланиши учун жамиятга қайтиш имконига эга бўлади.