...
МЕНЮ
ONLINE TV

Украина Бош прокурори Саакашвилини айбламоқда


20:05, 06.12.2017 Олам
 1 950

Бугун, 6 декабрь куни Саакашвили билан боғлиқ воқеалар ривожланиб борди. Украина Бош прокурори Саакашвилини жиной гуруҳ тузганликда айблади.

Украинада Саакашвили билан боғлиқ воқеалар мунтазам равишда ёритиб борилди. Украина Бош прокурори Юрий Луценко бугунги вазият юзасидан ахборотберди. У ўз маълумотида Михаил Саакашвилини тарафдорлари билан Олий раданингбир қўмитасини ишғол этганликда айблади.
 
У ўз сўзида “Полициянинг бугунги Саакашвилини Бош прокуратурага олиб бориш учун қилган ҳаракати қонуний бўлганлигини, лекин жангарилар гуруҳи бунга йўл бермагани ҳамда уларнинг “Киев” меҳмонхонасига ноқонуний киргани, Олий раданинг бир қўмитасини ишғол қилганлик”да айблади.
 
Украина Бош прокурори Юрий Луценко бу содир этилган ҳаракатлар юзасидан жиноий иш қўзғатилганини маълум қилган. Бунга жавобан, Саакашвилининг адвокати Павел Богомазов, Михаил Саакашвилининг гумонланувчи эканлиги тўғрисидаги хатни олмаганини билдирган.
 
У Саакашвилининг гумонланувчи эканлиги тўғрисидаги хатни қўлга қиритиш учун, Бош прокуратурага борганини баён қилган. Шунингдек, Саакашвилининг ўзи турган вақтда Бош прокуратуранинг хатни почта орқали жўнатиши тушунарсиз ҳолат, деб баҳо берган.
 
Айрим хабарларга кўра, расмий ҳукумат Саакашвилини қўлга олиш учун махсус тайёргарлик кўрмоқда. 
Обил Сафаров

Теглар:Саакашвили Порошенко Украина 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!