Time журнали таҳририяти ҳар йили ўтказиб келадиган “Йил одами” танлови якунларини эълон қилди.
Бугун Time журнали таҳририяти ҳам “2017 – йил одами” бўйича ўз танловини эълон қилди. Таҳририят “Сукунатни бузганлар” ҳаракатини йил одами, деб эълон қилди. Бу гуруҳга актриса Эшли Жадд, қўшиқчи Тейлор Свифт ҳамда Uber компаниясининг собиқ инженери Сюзан Фаулерлар киритилди.
Бу рўйхатда келтирилганлар шоу-бизнес оламида ўзларига қилинган жинсий шилқимликлар тўғрисида ҳикояларини баён қилиб, интернет тармоғида #MeToo хэштеги остида жойлаштирган эдилар. Нашр томонидан қилинган танловда АҚШ президенти иккинчи ўринга, ХХР етакчиси Си Цзинпин эса учинчи ўринга муносиб кўрилди.