“Доброволец России — 2017” мукофоти волонтёрлик ва кўнгилли ишларда ўзини кўрсатган россиялик фуқароларга тақдим қилинади.
Бугун, 6 декабрь куни “Мегаспорт” аренасида, ҳар йили бир марта ўтказиладиган “Доброволец России — 2017” маросимида нутқ сўзлаган Путин, қатнашгаларга кириб келаётган 2018 йилни шундай номлаш таклифини берди.
Жумладан Путин маросим қатнашчиларига қарата “Бу сизнинг йилингиз, бутун мамлакат аҳолисининг йили, Россиянинг кучи ҳисобланган иродали, ҳаракатчан, кўнгиллилар йили”, -деди.
Novayagazeta нашри хабарига кўра, “Доброволец России — 2017” мукофоти волонтёрлик ва кўнгилли ишларда ўзини кўрсатганларга тақдим қилинади.