...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда ФҲДЁ тўғрисидаги низом тасдиқланди


12:22, 05.07.2018 Жамият
 4 174

Низомга мувофиқ ФҲДЁ бўлими мудири, ФҲДЁ архиви мудири лавозимига учта талабга жавоб берган Ўзбекистон фуқароси тайинланади.

Ҳукумат қарори билан Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тўғрисида низом тасдиқланди.
 
Низомга мувофиқ ФҲДЁ бўлими мудири, ФҲДЁ архиви мудири лавозимига қуйидаги талабларга жавоб берган Ўзбекистон фуқароси тайинланиши мумкин:
 
  • йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган;
 
  • олий юридик маълумотга эга бўлган;
 
  • юридик мутахассислик бўйича камида уч йиллик, шу жумладан ФҲДЁ органида камида икки йиллик иш стажига эга бўлган.
 
ФҲДЁ бўлими мудири тегишли туман (шаҳар) ҳокими томонидан Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланиши ва лавозимидан озод этилиши белгиланди.
 
ФҲДЁ органининг 1-тоифали инспектори лавозимига олий юридик маълумотга ва 2-тоифали инспектори ёки архивариус лавозимига юридик мутахассислик бўйича ўрта махсус маълумотга эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари тайинланиши мумкин.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:ФҲДЁ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар