Яшнобод туманида кўнгилсиз воқеа юз берди.
Жорий йилнинг 18 апрель куни Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Мирзо Улуғбек кўчасидаги ФҲДЁ биносида туманнинг Тузель-3 мавзесида яшовчи фуқаро хотинини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича, ўша куни соат 12:30 ларда бинонинг никоҳни тантанали қайд этиш хонаси ортида 1992 йилда туғилган фуқаро Д.Азизов ўзининг хотини 1993 йилда туғилган О.Азизованинг кўкрак ва қорин қисмларига пичоқ билан уриб, оғир жароҳат етказган.
Аёл яқинлари томонидан шифохонага олиб борилган ва ўша ерда вафот этган.
Ҳозирда гумонланувчи Д.Азизов устидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Икром Раҳмон