Бу заводни дабдала қилиб кетган ўша ФАРҒОНАЛИК КЕЛИНЛАР. (!) Қўпол бўлсаям. Ҳаммаларинг тушуняпсизлар ким тўғрисида айтганимни.
Унда Шавкат Мирзиёев Бош вазир бўлган даврларида Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи фаолиятига аралаша олмаганини айтган. Давлат раҳбари шундай дейди:
“27 йилда Фарғонада битта янги корхона пайдо бўлгани йўқ. Ўша эски ФНПЗни шундай таги билан металлоломга ташласак, бизга фойда бўлади. Бунда чиқаётган маҳсулот бир тийинга қиммат. Агар бу зўр ишлаганда... бу маҳсулотни ўша олдинги бу ердаги, кечирасизлару қўпол бўлсаям, каламушлар эгаллаб олмаганда эди... Бу заводни дабдала қилиб кетган ўша ФАРҒОНАЛИК КЕЛИНЛАР. (!) Қўпол бўлсаям. Ҳаммаларинг тушуняпсизлар ким тўғрисида айтганимни.
Мен ўзимга сўз берганман, бир оғиз ҳам буюк инсонларга ном келтирмасликка. Нимага десангиз, Шароф Рашидовичнинг ҳаёти мен учун жуда катта ўрнак бўлган. Ўзимизни ўзимиз кўмганмиз бир пайтлар. Мен бундан йироқман, ҳеч қачон бу нарса бўлмайди. Лекин у каламушлар қилган Фарғонани. Эгаллаган, ҳамма нарсани дабдала қилган. Буям ҳақиқат! Шу Фарғона ФНПЗни ҳам улар эгаллаган эди. Мен Бош вазир бўлиб аралашмаганман. Аралашганимда бу ерда ўтира олмасдим. Хиёнат қилган халққа нисбатан улар ҳаммаси бир бўлиб. Тўда бўлиб, тўда бўлиб хиёнат қилган. Биронта депутат ҳам, биронта... айтолмасдик. Нимага десангиз, айтиш мумкин эмасди. Униям мен бугун айтишим керак. Бировга ёқадими, ёқмайдими виждонимнинг олдида тозаман. Тўда ўғирлаган Фарғона вилоятини. Ким тўғрисида айтганимни мен ҳаммаларинг биласизлар. У замон тугади энди”.
Президент бир неча бор ким ҳақида гапираётганини билишларини айтган бўлса ҳам, гап ким тўғрисида бораётганини аниқ очиқламаган.