...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нотариус ва ФҲДЁ хизмати учун тўловларни тўлаш янада қулайлашди


21:00, 17.07.2018 Жамият
 3 282

ФҲДЁ органлари ва нотариал хизматлар учун банкомат, терминал, инфокиоска ва мобил иловалар жорий қилинади.

Нотариал ҳаракатлар ва ФҲДЁ органлари хизматлари учун тўловларни амалга оширишда интерактив хизматларни жорий этишни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.
 
Қарорга мувофиқ:
 
Нотариал хизматлар ва ФҲДЁ органлари учун тўловларни амалга оширишда интерактив ахборот-коммуникация воситалари, жумладан, банкомат, терминал, инфокиоска ва мобил иловалар жорий қилинади.
 
Тижорат банклари нотариал идоралар ва ФҲДЁ органларидаги махсус кассалар орқали тушаётган давлат божи тўловлари суммасининг (1%) бир фоизи миқдорида мукофот олади.
 
Нотариал идоралар ва ФҲДЁ органлари биносида махсус кассалар ва тўлов пунктлари очилганлиги учун тижорат банклари ва тўлов пунктлари агентлик тармоқлари ижара тўлови, коммунал ва эксплуатацион хизматлар тўловларидан озод қилинди.
Ориф Умиров

Теглар:ФҲДЁ Нотариал идоралар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар