...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда фуқароларнинг соғлиғини сақлашга қаратилган муҳим ҳужжат қабул қилинди


11:59, 05.07.2018 Жамият
 3 029

Бу Қонун профилактик аҳамиятга эга ҳужжат ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталарни чекишни чеклаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, бугун – аҳолининг саломатлигини сақлаш масаласига ҳар доимгидан устувор вазифа сифатида қаралаётган бир вақтда қабул қилинди.
 
Бу Қонун профилактик аҳамиятга эга ҳужжат ҳисобланади. Уни ишлаб чиқишдан мақсад, биринчи навбатда, чилим ва электрон сигареталар чекилишининг салбий оқибатларидан соғлом одамларни, уларнинг соғлиғини сақлашга доир конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборат.
 
Шу билан бирга, Қонунда ушбу зарарли одатларларнинг ёшлар орасида кенг тарқалишининг олдини олиш - фарзандларимизни асраш, уларни ҳар томонлама, ҳам маънан, ҳам жисмонан етук қилиб тарбиялаш масалалари кўзда тутилган.
 
Қонуннинг яна бир муҳим жиҳати: унинг 6-моддасида чилим ва электрон сигареталар  чекишга йўл қўймайдиган жамоат жойлари белгилаб қўйилган.
 
Лекин шу модданинг ўзида уни бутунлай чекланмаганлигини ҳам кўрамиз. Яъни, жамоат жойларида белгиланган тартиб ва талабларга (хоналарнинг жиҳозларига, чилим ва электрон сигареталарни фойдаланишга бериш тартибига, уларни санитар жиҳатдан тозалашга, чекиладиган қоришмаларни сақлашга ва бошқа талабларга) жавоб берадиган чилим ва электрон сигареталар чекиш учун махсус ташкил этилган хоналарда чекишга руҳсат этилиши мумкин.
 
Тўғри, бугунги кунда 2011 йилда қабул қилинган “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тамаки  маҳсулотлари (яъни оддий сигарета) билан боғлиқ муносабатлар тартибга солиб келинмоқда. Бироқ, бу Қонун чилим ва электрон сигареталар билан боғлиқ масалаларни тартибга сола олмайди.
 
Ўрганишлар чилим ва электрон сигареталар чекишда ҳосил бўладиган аэрозол, тутуннинг зарари оддий сигарета чекишда пайдо бўладиган тутундан бир-неча баробар юқори эканлигини кўрсатди. Чилим чекиш жараёнида организмга ис газидан ташқари катта миқдорда хром, никотин, қўрғошин, смола, бензоллар, полициклик углеводлар, карбоксигемоглобин ва бошқа зарарли бирлашмаларнинг тушиши юрак қон-томир, ўпка ва нафас йўллари касалликларига, овқат ҳазм қилиш тизимлари фаолиятининг бузилишига, онкологик касалликлар ривожланишига, репродуктив қобилиятнинг сусайишига олиб келади.
 
Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти экспертлари хулосасига кўра, чилимни бир маротаба тўла истеъмол қилишда 20-30 сигаретани бир вақтнинг ўзида чекиш билан баробар тутин организмга киради.
 
55 дан зиёд чет эл давлатларида тамакидан ҳоли муҳит тўғрисида қонунлар қабул қилинган. Жумладан, жамоат жойларида чилим чекиш Германия, Италия, Австрия, Белоруссия, Франция, Швеция, Украина, Қозоғистон, БАА, Қувайт  ва бошқа давлатларда таъқиқланган. Шунигдек, бу давлатларда ҳуқуқбузарлик учун жарима санкциялари белгиланган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Чилим электрон сигарет 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар