...
МЕНЮ
ONLINE TV

Электрон сигареталар саратон келтириб чиқариши аниқланди


17:47, 22.05.2017 Бу қизиқ
 2 527

Никотин таркибида саратонни келтириб чиқаришга мойил бўлган 5 модда борлиги аниқланган.

Тадқиқотчилар электрон сигаретадан фойдаланишни ўрганиш жараёнида унинг зарарли эканлигини аниқладилар. Маълумотларга қараганда, электрон буғдаги кимёвий моддалар сийдик қопи саратонини келтириб чиқариши мумкин. Восита аввал юксак олимлар томонидан маъқулланганди, чунки у никотинга тобе бўлиб қолган кашандаларга чекишни ташлашда ёрдам беради.
 
Эндиликда электрон сигареталарга қарши чиқувчи олимларда янги ашёвий далил пайдо бўлди. Сигаретадан чиқаётган буғ таркибида сийдик қопини зарарлаб, саратонга олиб келиши мумкин бўлган икки хил зарарли модда борлиги маълум бўлди. Электрон сигареталардан фойдаланадиганларнинг қон ташхисида ушбу моддаларнинг 92 фоизи борлиги аниқланган.
 
Тадқиқот хулосалари электрон сигареталар никотинли сигареталар каби саратонни келтириб чиқармайди деган маълумотларни инкор қилади. Бугунги кунда турли мамлакатларда миллионлаб одамлар электрон сигареталардан фойдаланишади.
 
Олимлар томонидан ўтказилган иккинчи тадқиқот давомида никотиннинг катта қисми организмдан сийдик йўли орқали чиқиши, шунинг учун никотин таркибида саратонни келтириб чиқаришга мойил бўлган яна 5 модда борлиги аниқланди. Натижалар шуни кўрсатдики, ушбу компонентлар деярли барча фойдаланувчиларнинг қон таҳлилида борлигини исботлади.
 
“Qalampir.uz” сайти ижодкорлари сизга ҳам чекишни тавсия қилмайди. Акс ҳолда бунинг оқибати сиз ва фарзандларингиз учун жиддий талофат олиб келиши мумкин.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Электрон сигарета саратон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!