...
МЕНЮ
ONLINE TV

Оиладаги зўрлик ва ўз жонига қасд қилишлар учун янги марказ жавобгар бўлади


11:37, 05.07.2018 Жамият
 4 144

Оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш буйича амалий чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Қарорга мувофиқ ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш буйича амалий чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
 
Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилатация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш республика маркази ташкил этилди. Босқичма-босқич вилоят, туман (шаҳар)ларда марказ фаолиятини ташкил этилади.
 
Оғир ижтимоий аҳволда қолган, шу жумладан оилавий муаммолар ва турмушида зўрлик ишлатилишига дуч келган шахсларга аноним тарзда шошилинч тиббий, рухий, ижтимоий, педагогик, ҳуқукий ва бошқа ёрдам кўрсатиш Марказнинг асосий вазифаси ҳисобланади.
 
Шу мақсадда фуқаролар билан ўзаро алоқани амалга ошириш, шошилинч руҳий, психотерапевтик, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун қисқа рақамли “ишонч телефони” жорий этилади.
 
Адлия вазирлигига “Маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси юкланди.
 
Қонун билан шу жумладан маиший зўрлик оқибатида жабрланганлар билан мулоқот қилишга, уларнинг иш, ўқиш, яшаш жойига боришга тақиқлар қўйишни ва уларни ҳимоя қилиш бўйича бошқа чора-тадбирларни назарда тутадиган ҳимоявий кўрсатмалар институти жорий этилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Оила зўрлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар