...
МЕНЮ
ONLINE TV

Электрон сигарет саломатлик учун зарарлими?


09:22, 10.12.2016 Олам
 4 161

Статистик маълумотларга қараганда, айни вақтда АҚШлик катта синф ўқувчиларининг 16 фоизи электрон сигаретни чекиб кўришга улгурган.

АҚШ бош жарроҳи Вивек Мерси омма орасида кенг тарқалган электрон сигаретларни саломатлик учун энг зарарли восита, деб тан олди. Бу ҳақда “Ru.euronews.com” хабар қилди.
 
Шифокорнинг сўзларига кўра, айни вақтда электрон сигарет кўпроқ ўсмирларни ўзига жалб қилмоқда.
 
“Вояга етмаган ва ўсмир ёшидаги шахсларнинг электрон сигарет чекишлари улар организмида никотин моддасига бўлган мойилликка сабаб бўлади, саломатликка жиддий путур етказади ва инсоннинг ақлий салоҳиятига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Ёшлар орасида электрон сигаретга бўлган бу қадар катта қизиқиш, вақти келиб, бутун АҚШни қамраб олиши қўрқинчли”, дейди Вивек Мерси.
 
Статистик маълумотларга қараганда, айни вақтда АҚШлик катта синф ўқувчиларининг 16 фоизи электрон сигаретани чекиб кўришга улгурган.
Умида Якубова

Теглар:Электрон сигарет Саломатлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!