...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда энг кам ўртача иш ҳақи Наманганда, энг кўпи эса Тошкентда


10:41, 16.07.2018 Жамият
 5 941

2018 йил январ-июн ойларида Ўзбекистон Республикасида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1 609,1 минг сўмни ташкил этган.

2018 йил янаврь – июнь ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақининг энг паст миқдори Наманган вилоятида қайд этилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмиатси маълумот берди.
 
Наманган вилоятида ўртача иш ҳақи миқдори 1 263,3 минг сўмни ташкил қилди. Бу республикадаги ўртача ойлик иш ҳақининг 79,2 фоизига тенг бўлган.
 
Тошкент шаҳрида ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 2 252,1 минг сўмни ташкил этган. Бу республикадаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан 140 фоизга кўпдир.
 
Навоий вилоятида бу кўрсаткич 2 153 минг сўм (133,8 фоиз), Тошкент вилоятида эса 1 768,5 минг сўмга (109,9 фоиз) тенг бўлган.
 
Бу миқдор Самарқанд вилоятида 1 273,6 минг сўмни (79,2 фоиз) ташкил этган. Бу Наманган вилоятидан кейин энг паст кўрсаткич.
 
2018 йил январ-июн ойларида Ўзбекистон Республикасида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1 609,1 минг сўмни  ташкил этиб,  2017 йилнинг мос даврига нисбатан 21, 4 % га ўсган.
 
Бунда иш ҳақига устама,  мукофот,  рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар,  компенсация ва ишланмаган вақт учун ҳақ каби тўловлар киритилган,  шунингдек унинг таркибида жисмоний шахслар даромад солиғи,  ижтимоий суғурта ва касаба уюшмасига тўловлар ҳам мавжуд.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Иш ҳақи статистика 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар