Жорий йилнинг 28 мартидан 1 АҚШ доллари 3595 сўм 2 тийин этиб белгиланди. Бу аввалги курсга нисбатан 46 сўм 91 тийинга кўп.
1 евро қиймати 82.37 сўмга ошиб, 3883 сўм 95 тийин (14 мартдаги курсга нисбатан 91 сўм 14 тийин қиммат), 1 Россия рубли эса 62 сўм 60 тийин этиб белгиланди.
Эслатиб ўтиш керак, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.