...
МЕНЮ
ONLINE TV

Михаил Швидкой Ўзбекистон давлат консерваторияси фаолиятини юқори баҳолади


16:14, 27.03.2017 Жамият
 1 870

Учрашувда томонлар ўзбек ва рус халқининг қадимий маданияти билан танишиш имкониятини берувчи мулоқотни йўлга қўйиш ҳақида сўз борди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Маҳмуд Муродов халқаро маданий ҳамкорлик бўйича Россия Федерацияси президентининг махсус вакили, МДҲга аъзо мамлакатларининг гуманитар ҳамкорлик давлатлараро фондининг ҳамраиси Михаил Швидкойни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Учрашув давомида томонлар маданият ва санъат соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, ўзбек ва рус халқининг қадимий маданияти билан танишиш имкониятини берувчи мулоқотни йўлга қўйиш ҳақида сўз борди.
 
Михаил Швидкой Ўзбекистон давлат консерваторияси фаолиятини юқори баҳолади. Бу олийгоҳ маданият соҳасининг етук мутахассисларини тайёрлаб беришини алоҳида таъкидлади.
 
Ўзаро учрашув давомида Ўзбекистон ва Россия ҳудудида маданий тадбирлар мунтазам равишда ташкил этилаётганлиги таъкидланди. Томонлар бошқа мавзуларда ҳам муҳокамалар ўтказишди. 
Дурдона Расулова

Теглар:Ўзбекистон Маданият Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар