...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда Damas’лар хизматидан воз кечилади


09:32, 24.03.2018 Жамият
 12 984

Эндиликда Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган янги русумдаги микроавтобуслар жорий қилинади.

Аввалроқ, “Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive” Ўзбекистон — Франция автомобиль заводи ўз маҳсулотларининг биринчи туркумини жорий йилнинг декабрь ойида етказиб беришни режалаштираётгани ҳақида хабар қилган эдик.
 
Келгусида Ўзбекистонда Damas автомашиналарида йўловчилар ташишни босқичма-босқич Франциянинг Peugoet микроавтобусларига ўтказиш дастури амалга оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги раҳбари ўринбосари Шоолим Шоваҳобов сўзларига асосланиб “Халқ сўзи” хабар қилди.


 
“Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive” заводида эндиликда икки хил русумдаги – Peguot Boxer (10-12 хил модификацияли) ва Peguot Expert (7 та модификация) ишлаб чиқарилади.
 
Йилига биринчи турдаги модель 3 мингта, иккинчиси эса 13 мингта тайёрланади.
 
Бугун хусусий ташувчилар орасида Damas ўзининг иқтисодий тежамкорлиги билан жуда машҳур. Аммо бу турдаги транспорт воситаси йўловчилар учун жуда ноқулай ҳисобланиб, фавқулодда вазиятларда хавфсиз эмас. 
 
Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги раҳбари ўринбосари Шоолим Шоваҳобовнинг айтишича, айни пайтда Ўзбекистонда йўловчи ташишда 36 мингта Damas’дан фойдаланилмоқда.
 
“Тўғри, бугунги кунгача юртимиз вилоятлари шаҳар олди ва шаҳарларида Damas’лар қатнаяпти. Пойтахтда эса улар энди йўқ. Жорий йилнинг тўртинчи чорагида Жиззахда 11 ва 17 ўринли янги микроавтобусларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Мазкур техника босқичма-босқич йўлларимиздаги Damas’ларни алмаштиради.
 
Ташувчилар ушбу техникани кутишаяпти, бизнинг агентликда ҳам бундай микроавтобусларни сотиб олиш бўйича дастур бор. Бу худди, масалан, Ўзбекистонда Tico ишлаб чиқариш тўхтатилгандан сўнг, Matiz ва Spark ишлаб чиқаришга ўтилгани каби янги босқичга кўтарилиш бўлади”, деди Шоваҳобов.
 
Маълум қилинишича, янги микроавтобуслар шинам, хавфсиз ва бошқаришга қулай, шунингдек, бензин сарфлаш нуқтаи назаридан тежамкордир.
Икром Раҳмон

Теглар:Damas Peugeot 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар