Бугунги воқеа Францияда теракт сифатида баҳоланмоқда.
Маълумотларга қараганда, супермаркетга полициянинг 140 кишилик катта кучлари ташланган.
Қуролли босқинчи ўзини “Ислом давлати” гуруҳидан эканини билдирган. Ўзини “ИШИД аскари”лигини айтиб бақирган.
У Париж ва Брюсселдаги терактларнинг асосий гумонланувчиси Салох Абдусаломнинг озод қилинишини талаб қилган.
Супермаркетда гаровга олинганлар қутқариб олинган.
Шаҳар мэри Эрик Менассининг айтишича, икки киши ҳалок бўлган яна икки киши яраланган. Яраланганларнинг аҳволига ойдинлик киритилмаган.
Бугунги воқеа Францияда теракт сифатида баҳоланмоқда.