Автотранспортнинг қулаши оқибатида икки нафар йўловчи жароҳатланган.
Аввалроқ, 11 сентябрь куни Андижон вилоятида Damas иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик. ЙТҲ юзасидан аниқ маълумотлар берилмаган эди.
Андижон вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ушбу ЙТҲ юзасидан расмий маълумот берди.
Кеча, 11 сентябрь куни соат 14.00да ҳайдовчи Д.Исмоилов ўзининг Damas русумли 60 L 775 LA давлат белгили автомашинасини Андижон тумани Оқёр ҚФЙ Қўшариқ МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р–130-“Андижон халқа йўли”нинг 6-километрида бошқариб кетаётиб, бошқарувни йўқотиши натижасида “Жаҳон савдо комплекси” ОАЖ йўналишидаги осма кўприкнинг бетон тўсиғига урилиб, пастга қулаб тушган.
Натижада ҳайдовчи Д.Исмоилов ва йўловчи А.Исмоилова тан жароҳати олишиб, шифохонага ётқизилган. Транспорт воситаси техник шикастланган.
Воқеа жойига тергов-тезкор гуруҳи аъзолари зудлик билан етиб борган бўлиб, ҳозирда мазкур ҳолат бўйича дастлабки тергов-суриштирув ишлари олиб борилаётгани хабар қилинди.

Зоҳиршоҳ Жўраев