...
МЕНЮ
ONLINE TV

Далай Лама Мьянма ҳукуматига мурожаат қилди


11:14, 12.09.2017 Олам
 4 177

Мактубда Далай Лама вазиятни Мьянма ҳукумати раҳбарлари томонидан ижобий ҳал этиши учун керакли чоралар кўрилиши лозимлигини айтган.

Мьянмада кўплаб инсонларнинг ўлимига сабаб бўлган буддавийлар ва мусулмонлар ўртасидаги зиддиятлар юзасидан Далай Лама Мьянма ташқи ишлар вазири Аунг Сан Суга мурожаат қилди. Бу ҳақда “Independent.co.uk” хабар берди.
 
Тибетдаги буддавийлар лидери Далай Лама Мьянма ҳукуматидан Аракандаги мусулмонларига қарши олиб борилаётган зўравонликларни тўхтатишга чақирди.
 
Мактубда Далай Лама вазиятни Мьянма ҳукумати раҳбарлари томонидан ижобий ҳал этиши учун керакли чоралар кўрилиши лозимлигини айтган.
 
Зеро, мамлакатдаги радикал буддавий аҳоли роҳине мусулмонларга қарши “исломофобик” хатти-ҳаракат олиб бормоқда, деб таъкидлаган.
 
Мьянмадаги вазиятлар сабаб Нобель мукофоти қўмитаси Мьянма Ташқи ишлар вазири Аунг Сан Суга 1991 йилда жаҳонда тинчлик ўрнатиш ишлари бўйича берилган мукофот қайтариб олинмаслигини маълум қилган эди.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Далай Лама Мьянма Роҳине мусулмонлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!