...
МЕНЮ
ONLINE TV

Далай Лама: “20 йилдан сўнг Ер юзида...”


10:35, 05.05.2018 Олам
 9 850

У тинчликнинг омилларини санаб берган.

Тибет етакчиси, “Нобель” мукофоти совриндори Далай Лама Ер юзида раҳм-шафқат ва тинчлик ҳукм суриши мумкинлиги ҳақида гапирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
 
Унинг фикрича, агар илм-фан ҳиссиётлар устидан назоратнинг муҳимлигини, раҳм-шафқат ва альтруизм аҳамиятини инсонларга етказа олса, Ер шарида тинч-осуда ҳаётга яқин 20 йил давомида эришиш мумкин.
 
У ушбу фикрларини Ҳиндистондаги Дҳарамсала шаҳрида руслар, ҳиндлар ва тибетлик олимлар ўртасида ўтган конференцияда маълум қилган.
 
82 ёшли Далай Лама XIV яна қуйидагиларни такрорлади:
 
“Ҳозирда 30 ёшда бўлганлар 20 йил ичида илм-фан тараққиёти натижасида Ер юзида тинч ва осуда ҳаёт таъминланган даврни кўришади. Биз бунга жавоб берамиз. Аммо биз ўша кунларни кўрмаймиз”.
 
Шунингдек, у бугунги кунда дунёда ядро қуролларидан воз кечишга қаратилган тадбирларни самарали, деб баҳолаган.
 
Бундан ташқари, у тинч ҳаётга ва демократик жамият ўрнатииш учун қурол кучи талаб қилинмаслигини таъкидлаган.
 
Маълумот ўрнида, Далай Лама Тибетнинг сиёсий ва маърифий етакчиси саналади. У инсониятнинг бахтли келажагини маърифий-илмий йўналишда, деб билади.
 
Унинг халқаро миқёсдаги обрў-эътибори жуда юқори бўлиб, дунёнинг етакчи мамлакатлари президентлари ҳам у билан суҳбатга ошиқишади.
Темур Назаров

Теглар:Далай Лама тинчлик Тибет 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!