...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурхондарёда туризм соҳаси ривожланиш арафасида


09:56, 05.05.2018 Жамият
 2 131

Вилоятда 3 та кичик туризм зонаси ташкил этилади.

Сурхондарё вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, Сурхондарё вилоятида 3 та кичик туризм зонаси ташкил этилади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси хабар бермоқда.
 
Қарорга мувофиқ, Бойсун туманида Омонхона қишлоғи, Зовбоши тоғли ҳудуди, Дарбанд қишлоғи ҳудудларини ўз ичига олган — Бойсун кичик туризм зонаси; Сариосиё ва Узун туманларида Хонжиза тоғ тизмалари ён бағирларида ҳамда Сариосиё тумани Сангардак қишлоғи ҳудудларида — Сариосиё кичик туризм зонасини; Шеробод тумани Шалқон қишлоғи, Хўжаикон туз кони ҳудудларида ҳамда ҳудуддаги мевали боғларни ўз ичига олган — Шеробод кичик туризм зонаси ташкил этилади.
 
Маълум қилинишича, уларда замонавий меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туризм аҳамиятига эга бўлган бошқа объектлар қурилади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Сурхондарё туризм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар