Афғонистондаги “Толибон” билан уруш 16 йилдан бери давом этмоқда.
Шунингдек, Ашраф Ғани жангарилар билан келишиладиган актга кўра, ўт очишни тўхтатиш ва ҳибсга олинганларни озод қилишни илгари сурмоқчи.
Таклиф тинч музокаралар платформасини ташкил қилишга йўналтирилган халқаро конференцияда билдирилган.
Бу Ғарб давлатлари томонидан қўллаб қувватланаётган ҳукуматнинг сўнгги огоҳлантириши дейилмоқда.
“Толибон” етакчилари ҳам вазиятни диққат билан кузатмоқда.
“Биз бу таклифни, тинчлик музокараларини бошлаш учун ҳеч қандай шартларсиз қилмоқдамиз”, деди Ашраф Ғани конференция очилишидаги нутқида.
“Кобул жараёни” деб номланган конференцияда 25 га яқин давлат вакиллари қатнашди.
Маълум бўлишича, “Толибон” тинчлик ўрнатиш жараёнига ўз ҳиссасини қўшиши кутилмоқда. Бундан мақсад “Толибон”ни тинчлик музокараларидаги ташкилотга айлантириш.
Маълумот учун, Афғонистонда “Толибон” ислом бошқарувини тиклаш учун курашмоқда.
Ушбу ҳаракат етакчилари бундай позицияда бўлишга тайёрми, буниси ҳозирча ноаниқ.
“Шу билан бирга, “Толибон”ни қонуний сиёсий гуруҳ сифатида эътироф этиш эвазига улар афғон ҳукуматини ва қонун устуворлигини тан олишлари керак”, деди Афғонистон президенти.
Агарда “Толибон” гуруҳи тинчлик жараёнига қўшилса, ҳибсга олинган толиблар озодликка чиқарилиши ва уларнинг исми халқаро “қора рўйхат”дан ўчирилиши, шу орқали улар ҳимояга олиниши айтилган.
Собиқ жангчилар ва қочоқлар ишга жойлашитирилиши ҳам таъкидланган.
Афғонистондаги вазиятнинг ўнгланиши чегарадош давлатлар учун ҳам муҳим саналади.