...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда Damas ўғирланди. Ўғри ҳайдовчининг яқин дўстлари бўлиб чиқди


20:49, 28.07.2018 Жамият
 4 582

Автомобиль эгаси ухлаб қолган пайтда, унинг дўстлари машинада шунчаки сайрга чиқишган.

Тошкентда сохта машина ўғирланишини уюштирган фуқаронинг кирдикори ошкор бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матубот хизмати маълум қилмоқда.
 
2018 йил 28 июль куни соат 01:30да Тошкент шаҳар ИИББ навбатчилик қисмига 1977 йилда туғилган, Маъруф исмли фуқародан Damas автомобилининг ўғирлаб кетилгани ҳақидаги хабар келиб тушади.
 
Маълум бўлишича, Маъруф 27 июлдан 28 июлга ўтар кечаси тахминан соат 00:00 да таниши Бориснинг уйига меҳмонга ўзи ишлайдиган Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонасига тегишли бўлган, яшил рангли Damas русумли автомобильда бориб, машинани унинг уйи яъни Яшнобод тумани, Ховос 2-тор кўчаси, 2-уй олдида қолдириб ичкарига кириб кетган. Бироқ орадан маълум вақт ўтиб, машинанинг жойида йўқлигини кўргач, 102 рақамига хабар берган.
 
ППХ ва Миллий Гвардия ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Миробод тумани Толимаржон кўчаси, “Ўзелектроаппарат-Элеcтрошиелд” корхонаси томонда ўғирланган Damas машинаси тўхтатилган. Уни бошқариб бораётган 33 ёшли Юрий.С ва 25 ёшли Виктор.С эса автотранспорт воситасини олиб қочишда гумон қилиниб қўлга олинган.
 
Маълум бўлишича, “жабрланувчи” ва “ҳуқуқбузар”лар ўзаро яхши таниш бўлиб, машина “ўғирлангунга” қадар бирга кўнгилхушлик қилганлар. Кейин эса автомобиль эгаси ухлаб қолган пайтда, унинг дўстлари машинада сайрга чиқишган. Қолаверса машина калити салонда, эшиклар эса қулфланмаган бўлган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Маъруфга нисбатан Ўзбекистон Республиакси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 199-моддасига биноан тегишли чора қўлланилди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Damas жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар